Ўзбекистон | 10:10 / 06.11.2019
3642
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Хабаровскдан Тошкентга қатнов ёпилганини рад этди

Фото: РИА Новости / Вячеслав Реутов

Россия ОАВда Хабаровскдан Тошкентга авиақатнов ёпилгани ҳақида хабар эълон қилинди. Uzbekistan Airways’нинг маълум қилишича, ушбу хабардаги маълумот ҳақиқатдан йироқ.

Қайд этилишича, Хабаровск – Россия Узоқ Шарқининг энг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, халқаро темир йўл ва ҳаво йўллари кесишмасида жойлашган маъмурий, маданий ва саноат маркази ҳисобланади. 

Тошкент-Хабаровск-Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновлар 2019 йил 8 июль кунидан қайта йўлга қўйилиб, Uzbekistan Airways ва Platinum Fly Travel ҳамкорлигида ҳозиргача амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу йўналиш бўйича парвозлар Boeing-767 турдаги самолётларда, икки ҳафтада бир марта амалга оширилади. Тошкентдан HY-3537 қатнов парвози соат 10:30да бошланиб, самолёт соат 22:30да Хабаровскка етиб боради. Парвоз вақти 7 соатни ташкил этади.

Хабаровскдан Тошкентга қайтувчи HY-3538 қатнови эса соат 01:00да бошланади. Тошкентга қўниш вақти – соат 03:30да. Парвоз вақти – 7 соат 30 дақиқа.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид