Жамият | 12:41 / 07.11.2019
8312
1 дақиқада ўқилади

265 млн сўмни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган тадбиркорга жиноий иш қўзғатилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 26 ёшли тадбиркор С.Э. 9 июнь кунидан августгача 33 ёшли Т.Х.га 1066 та стуллар, диван ва креслолар тайёрлаб беришни ваъда қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, буюртма учун С.Э. Т.Х.дан 265 100 000 сўм олиб, мебелларни тайёрламасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. 

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли фуқаролар! Ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари билан келишувни ёзма тарзда расмийлаштиринг. Аммо шу ҳолда ҳам маблағни тўлалигича олдиндан бермасдан, буюртма бўйича ишлар якунлангач беринг”, - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид