Жамият | 12:37 / 07.11.2019
7864
1 дақиқада ўқилади
Пойтахтда «Дўстлик» шоҳбекати қайта ишга тушди
Тошкент шаҳридаги «Дўстлик метроси» автошоҳбекати фаолияти қайта тикланди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, ҳозирда автошоҳбекатда сўнгги жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, якунига етказилмоқда. Мазкур шоҳбекат орқали 15, 22, 49, 54-сонли йўналиш автобуслари ҳаракатланади.
Шу билан бирга, мазкур шоҳбекатда 10, 28, 72, 148-сонли автобус йўналишлари ҳам йўналиш нозимлари томонидан рўйхатга олинади.