15:00 / 08.11.2019
0
15484

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди устида бир неча кун давомида ҳукмронлик қилган совуқ антициклон чекинишни бошлайди, бу кечки совуқларнинг бироз пасайиши ва кундузги ҳароратнинг озгина кўтарилишига олиб келади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, дам олиш кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ҳарорат 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Бу шу давр учун хос бўлган ўртача қийматларга яқин. 

Якшанбада Қозоғистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтади. Республика ана шу совуқ оқим чегарасида бўлади. Шу сабабли булутлар кўпайиб, ҳарорат 2-3 даражага бир оз пасаяди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top