11:00 / 08.11.2019
0
3848

«ERIELL Group»: «Ўзбекнефтегаз» АЖ ҳамкорлигида углеводород хом-ашёси қазиб олиш ҳажмини ошириш ишлари олиб борилмоқда

Фото: ERIELL Group

Маълумки, газ ўтказиш қувурларининг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ ва газ конденсати етказишдан иборат. Нефть ва газ конларидан фойдаланиш объектлари сифатида қазиб олишнинг технологик комплекси, йиғиш, ташиш ва нефть ҳамда газни тайёрлашнинг ер усти объектлари тушунилади.

«ERIELL Group» компанияси «Ўзбекнефтегаз» АЖга қарашли конларни жиҳозлаш ишларини фаол равишда олиб боради. Ҳозирги кунда компания томонидан «Арслон», «Узуншор», «Истмок», «Алан» ва бошқа газ ўтказиш қувурларининг қурилиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, 40,6 километрли «Арслон» газ ўтказиш қувурининг пайвандлаш-монтаж ишлари якунланди. Устюрт ҳудудидаги «Арслон» газни комплекс тайёрлаш ускунасидан «Шарқий Бердах» – «Бухоро» – «Урал» газ ўтказиш қувурининг 47 километрига қадар ишлар битказилди. Жараёнга 100 нафардан ортиқ мутахассислар жалб қилинди, 40 дан ортиқ оғир ва енгил техника ишлатилди. Ер усти, пайвандлаш-монтаж ва изолаяциялаб жойлаштириш жараёнлари бор-йўғи 50 кунда якунланди.

Мазкур газ ўтказиш қувури «Шарқий Бердах» – «Бухоро» – «Урал» тизимига суткасига 3 млн. м³ газ етказиб бериш қувватига эга. Айни пайтда бу газ ўтказиш қувури синовдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, 2 ҳафтадан озроқ муддатда Муборак туманидаги 6,64 километрлик «Узуншор» газ ўтказиш қувурини қуриш бўйича ишлар ҳам якунланди. Энлиликда бу қувурни «Узуншор» конидан «Ғарбий Тегирмон» – «СП-2 Сомонтепа» «Тегирмон» конлар гуруҳи билан боғлаш имкони бўлади.

Бу газ ўтказиш қувури хом-ашё газини «Узуншор» конидаги 6 та қудуқдан олинган газни тўплаш ва «Тегирмон» конлар гуруҳига етказиш имконини беради. Айни пайтда бу газ ўтказиш қувури ҳам синовдан ўтказилмоқда.

Муборак туманида «Истмок» конидан «СП-5» – «Ғарбий Сабо» газ ўтказиш қувурига қадар қувур тортиш ишлари якунланди. 5,5 километрли бу газ ўтказиш қувури «Истмок» конидаги 3 та қудуқдан хом-ашё газини йиғиш ва ташишга мўлжалланган.

Бундан ташқари Муборак туманида «Алан» конининг №202 рақамли қудуғи муваффақият билан фойдаланишга топширилди. Бу қудуқни газ йиғиш пункти билан боғловчи 1,4 километрли газ ўтказиш қувури ҳам қуриб битказилди.

Таъкидлаш керак, газ ўтказиш қувурлари икки босқичли синовдан ўтказилади. Мустаҳкамлиги ва герметиклиги қаттиқ текширилади. Синовлар арматурани ўрнатиш ишлари якунланганидан сўнг, ҳисоблаш приборлари ва ускуналари монтаж қилинганидан кейин амалга оширилади. Қурилиши тугалланган газ ўтказиш қувурлари гидравлик синов – сиқилган ҳавони катта босим билан беришдан ўтказилади.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top