Ўқитувчи ва мураббийлар куни —энг севимли касб байрамларидан биридир. Ўқитувчилар нафақат фан ўргатувчи, балки кўникма ва касбий билимлар оламига йўл бошловчи инсонлардир. Улардан тажриба, анъаналар ва новаторлик мерос бўлиб қолиши ҳар бир таълим муассасаси, жумладан, ERIELL prof education корпоратив ўқув маркази асосини ташкил қилади.
Тез орада ERIELL prof education юбилей сана - марказ ташкил топганининг 10 йиллигини нишонлайди. Мазкур ихтисослаштирилган марказ ўзига хосдир. У компания гуруҳининг барча ходимлари учун ўқув машғулотлари ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасида халқаро стандартларни жорий қилиш ва уларга риоя этиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш масалаларига режали ва тизимли ёндашиш мақсадида очилган.

Ўқув марказининг ўқитувчилар таркиби ўз ишининг фидойилари, нефт ва газ саноатида катта касбий тажрибага эга бўлган, минглаб мутахассисларнинг устозига айланган тажрибали ўқитувчилардан иборат.
Касб байрами арафасида марказнинг Қарши шаҳридаги ҳудудий филиали ўқитувчиларини табриклаш маросими бўлиб ўтди. ERIELL Group вакиллари томонидан совғалар, табриклар ва ёқимли сюрпризларни топшириш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди.

«Ўқув марказимиз яхши ва эзгу анъаналардан четга чиқмайди. Зеро, устоз ва мураббийлар куни – шундай муҳим ва машаққатли касбни танлаган барчага миннатдорчилик билдириш учун ажойиб имкониятдир. Барча устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам соғлик, фаровонлик, тинчлик, кўнгил хотиржамлиги, табассум, яхши кайфият тилаб қоламиз. Ва албатта, ҳар бир ўқитувчига ERIELL Group равнақига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор қиламиз», – деди вакиллик раҳбари ўринбосари Алим Азизович Юнусов ўз табрик сўзида.
Бугунги кунда марказда нефт ва газ саноатининг 23 йўналиши ва 17 касб бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Бу ерда компаниялар гуруҳи мутахассислари, жумладан, ушбу саноат ҳудудида ишлашга ўзларини бағишлашга қарор қилган маҳаллий аҳоли ўқитилади.

«10 йиллик самарали фаолияти натижасида марказ Ўзбекистон Республикасидаги нефт ва газ саноати мутахассисларини тайёрлаш бўйича энг йирик халқаро ўқув марказига айланди. ERIELL prof education ўзига хос ўқув дастури ишлаб чиқилган, мутахассисларни ўқитиш учун барча зарур шароитлар яратилган ва йўлга қўйилган механизмдир», – деди ERIELL prof education ўқув маркази директори Юсуф Ниғматович Абдуллаев.

















