3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни санаси ERIELL Group компаниясига муҳтожларга кўмак кўрсатиш учун яна бир сабабга айланди. Бу гал хайрли ишларнинг манзили Тошкент шаҳридаги «Меҳрибонлик» ногиронларга ижтимоий кўмаклашиш жамияти бўлди.

Жамиятнинг 75 нафар тарбияланувчиси акциянинг асосий қаҳрамонлари бўлиб, уларга озиқ-овқат тўпламлари топширилди. Бу ҳақиқатда зарур бўлганларга етарли даражада эътибор қаратиш имконияти мавжуд бўлган мулоқот вақтига айланди.

ERIELL Group вакилларини нафақат учрашув меҳмонларининг тарихи, балки улар дуч келган қийинчиликлар ҳам қизиқтирди. Мулоқот доирасида уларни нима билан қўллаб-қувватлаш мумкинлиги, жамиятнинг келгусида ривожланиши учун умуман олганда қандай ёрдам муҳимлиги тўғрисида сўз юритилди.


«Жамиятнинг ҳар бир аъзоси – ўзига хос хусусияти, истеъдоди, муаммо ва қийинчиликларига эга бўлган тенги йўқ шахсдир. Биз ҳар бир инсонга эътибор қаратишга, қўллаб-қувватлашга, оғир вазиятларда ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қиламиз. Бундай масалаларда ERIELL Group бизнинг эътибордан четда қолдирмайдиган дўстларимизга айланишга улгурди, бунинг учун биз улардан миннатдормиз», – дейди «Меҳрибонлик» ногиронларга ижтимоий кўмаклашиш жамияти директори Гулътакин Мамедова.


3 декабрь ҳар йили Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланади. Бу сана Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 1992 йилда эълон қилинган.















