Янги йил бахтли лаҳзалар пардасини очади. ERIELL гуруҳи кўп йиллар давомида, кўпроқ меҳр ва ғамxўрликка муҳтож болаларнинг байрам арафасида кунларини ранг-баранг қилиш ва ёрқин ҳис-туйғулар баxш этишга ёрдам бериб келади.

Ҳар йилги ёқимли анъанага мувофиқ, компаниялар гуруҳи ходимлари томонидан бир қатор хайрия тадбирлари ўтказилади. Улардан биринчиси Қарши шаҳрида Қашқадарё вилоятининг ички ишлар бошқармаси кўмагида бўлиб ўтди. Бу ерда кўриш бўйича имконияти чекланган 350 нафар болаларни байрам кайфияти, ёқимли сюрпризлар ва совғалар кутарди.

ERIELL, хусусан, Eriell Оilfield Services Мiddle East DMCS компанияси касаба уюшмасининг саъй-ҳаракати туфайли болажонлар кунни қувноқ ўтказишди. Аниматорлар ва шўx бошловчилар уларнинг вақтини чоғ қилди. Бунда байрам албатта зиёфатсиз ўтмади: болалар учун концерт дастури, табриклар ва илиқ тилаклар билан байрам дастурхони ёзилди.

Янги йил сюрпризларнинг навбатдаги манзили «ҲУМО Арена» кўп тармоқли мажмуа бўлди. Бу ерга пойтахтдаги 22-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари таклиф қилинди. ERIELL Group ва «ҲУМО Арена» ходимлари томонидан 130 нафар болаларга ҳақиқий байрам уюштирилди.

Болалар бутун мажмуа бўйлаб саёҳат қилишиб, уларга «ҲУМО Арена» яратилиш тарихи ва унда ташкил этилган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Экскурсиядан сўнг болаларга совғалар тарқатилди, кейин эса ҳамма биргаликда учиш майдонига йўл олдилар. Бу ерда хурсандчилик янги куч билан давом этди. Турли ёшдаги болаларнинг қувончи, жўшқин кайфияти, бахтли кулгилари муз саройини ёритгандай бўлди ва ташриф буюрувчиларга ижобий руҳ бахш этди.















