Жамият | 08:44 / 10.11.2019
33101
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг тергов департаменти томонидан “Korean and Migration xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбар шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Жанубий Корея фуқароси Kang Namkyu жиноий ишда гумонланувчи сифатида ўтмоқда. 

Тергов департаменти ушбу шахснинг жиноий ҳаракатларидан жабр кўрганларга қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни сўрайди: (+99871) 231-31-98, (+99871) 231-36-22, (+99871) 233-65-34.

Аввалроқ Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” лицензияси амал қилиши тўхтатилгани маълум қилинганди. МЧЖ директори ва яна икки фуқарога Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “А” банди бўйича айбловлар қўйилган.

Мавзуга оид