Жаҳон | 20:52 / 11.11.2019
17016
2 дақиқада ўқилади

Помпео: АҚШ Украинага русларга қарши кураша олиши учун қурол берди

Фото: EPA-EFE/ANDREAS GORA

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинага "русларга қарши кураша олиши учун" қурол берди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео WCSC-TV телеканалига берган интервьюсида айтди. 

"Ҳозирги президент Владимир Путин украин халқига зарар етказа олмаслигига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлди, шунинг учун Украина халқига мудофаа тизими қуролларини тақдим этдик. Аввалги президент маъмурияти бундай қилмаганди. Улар адёллар тақдим этишганди. Биз Киевга русларга қарши кураша олиши учун ҳақиқий қурол бердик. Мен АҚШ маъмуриятининг Украинага нисбатан сиёсатидан фахрланаман", - деди Помпео.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский «Ислоҳотлар ўтказиш ва давлатни мустаҳкамлаш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар тўғрисида»ги фармонни имзолаганди.

Унга кўра, йил охиригача НАТО ва Европа Иттифоқи стандартларига мос келувчи мудофаа кучлари тизими яратилиши керак. 

Зеленский октябрь охирида Киев НАТОга кириш учун тайёргарликни тезлаштиришга тайёрлигини билдирганди.

Мавзуга оид