20:29 / 12.11.2019
0
5995

Эрон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозлар амалга ошира бошлайди

Фото: Flickr

Таъкидланишича, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишув ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги топшириғи билан “Ўзавиация” агентлигида Zagros Airlines авиакомпаниясининг аризаси кўриб чиқилган ва қондирилган.  

Zagros Airlines бош қароргоҳи Теҳронда жойлашган бўлиб, Ободон аэропортидан парвозлар амалга оширади.

Аввалроқ маълум қилинганидек, Ўзбекистонда хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш мақсадида 2020 йилнинг февралида биринчи Uzbekistan Airports, Aviation and Logistics форуми бўлиб ўтади.

Аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Тбилиси йўналиши бўйича Грузия билан авиаалоқани йўлга қўйганди.

Бундан ташқари, 2019 йил 14 декабрдан авиакомпания Таиланднинг Пхукет оролига парвозларни амалга ошира бошлайди.

Шунингдек, ноябрда Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари вакиллари тўғридан-тўғри рейслар сонини ҳафтасига 15 тагача оширишга ва Хитойнинг Сиань, Санья, Иу ва Чэнду шаҳарларидан янги рейсларни очишга келишиб олишганди. 

Ҳиндистоннинг Delhi International Airport Limited (DIAL) авиакомпанияси ҳам Ўзбекистон бозорига чиқиш истагини билдирган. 

Бундан ташқари, кейинги ёздан Туркиянинг Atlasglobal Airlines авиакомпанияси томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 50 та авиарейс амалга оширилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top