10:51 / 12.11.2019
0
16528

Меркурийнинг Қуёш гардишидан ўтиши видеоси эълон қилинди  

Фото: NASA

NASA Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши видеосини эълон қилди. 

Видеода Меркурий Қуёш фонида кичик қора нуқта бўлиб кўринади.

«Меркурий транзити» деб ҳам аталадиган бу ҳодиса Тошкент вақти билан 17:00да бошланиб, 23:45ларда якунланган. Меркурийнинг Қуёш гардишидан ўтиши деярли 7 соатни ташкил қилган.

Таъкидланишича, XXI асрда бундай ҳодиса умумий ҳисобда 14 марта кузатилади. Бунгача “Меркурий транзити” жорий асрда 2003 йил майида, 2006 йил ноябрида ва 2016 йил майида кузатилган эди.

Кейинги бундай ҳодисаларни 2032, 2049, 2052, 2062, 2065, 2078, 2085, 2095   ва 2098 йилларнинг май ёки ноябрь ойларида кузатиш мумкин бўлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top