10:35 / 12.11.2019
0
4631

Қозоғистонда чиқинди сотиб олиш ва сотиш учун мўлжалланган сайт пайдо бўлди

Фото: 161.ru

KazWaste чиқиндиларни бошқариш бўйича Қозоғистон уюшмаси турли хил чиқиндилар ва иккиламчи ресурсларни сотиш ҳамда сотиб олиш учун ягона платформа ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Мой город» портали ёзмоқда.

Чиқиндилар биржаси жисмоний ва юридик шахсларнинг рекламаларини бепул жойлаштириш бўйича сайтлар принципи асосида ишлайди. 2020 йилда биржа учун мобил дастурни ишга тушириш кутилмоқда.

Мавжуд чиқиндилар ҳақида эълон жойлаштириш учун сайтда рўйхатдан ўтишнинг ўзи етарли бўлиб, сўнг чиқиндилар ҳажми, нархи, минтақани кўрсатиш ва фотосуратни юклаш керак. Эълон дарҳол бош саҳифадаги «Қайноқ эълонлар» бўлимида пайдо бўлади. Биржа сайтида ҳам эълонлар чиқинди турига қараб (қоғоз, картон, пластмасса ва бошқалар) ажратилган. Сайтда иккиламчи хом-ашёни сотиб олишга тайёр қайта ишлаш компаниялари рўйхатдан ўтган. Ҳар бир эълонда харидор сотувчи билан боғланиши мумкин бўлган алоқа рақамлари мавжуд.

Биржада дастлабки эълонлар пайдо бўлиб бўлди. Электрон платалардан иборат бир килограмм лом учун харидорлар 250 тенгедан 4000 тенгегача таклиф қилмоқда, ишламайдиган асбоб-ускуналар эса бир килограммига 20 тенгедан сотиб олинмоқда.

2019 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистон полигонларида пластик, макулатура, картон, қоғоз чиқиндилар ва шишаларни йўқ қилиш тақиқланган. Полигонга юборилишдан олдин ҳар қандай чиқинди сараланиши керак. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top