Жамият | 23:06 / 14.11.2019
6901
2 дақиқада ўқилади

Ибрат: «Туронбанк» оққонга чалинган беморларга 50 млн сўмлик дорилар тақдим этди

Биз ҳавас қиладиган ривожланган давлатларда бадавлат инсонларнинг мавқеи қилган хайрияларига кўра белгиланиши маълум. Юртимизда ҳам нафақат қўли очиқ, оғир вазиятдаги беморларга ёрдам қўлини чўзадиган инсонлар, балки саховатли ташкилотлар ҳам бор. Ана шундай ташкилотлардан бирининг ибратли акциясига гувоҳ бўлдик.

Ҳар бир дард ҳам ўзича мураккаб. Аммо шундай оғир касалликлар борки, ҳар қандай инсонни гандираклатиб, кўмакка муҳтож қилиб қўяди. Республика гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот марказида айнан ана шундай оғир беморлар даволанадилар. Юртимиздаги кўплаб сахий одамлар уларнинг соғайиб кетишлари учун хайриялар қиладилар, Kun.uz сайти ҳам бундай акциялар уюштиришда баҳолиқудрат ўз ҳиссасини қўшади.

Биз кузатган воқелик, яъни банкнинг оз эмас, 50 миллион сўмлик дори-дармонларни бу марказда даволанаётган беморларга беғараз тақдим этиши ҳар қандай кишини тўлқинлантирмай қўймайди.

Акционерлик тижорат “Туронбанк” ходимлари шифохона ёки дорихона ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш билан чекланиб қолмай, ўзлари шифохонага бевосита ташриф буюриб, беморлар ҳолидан хабар олдилар ва дори-дармонларни топшириш асносида улар билан суҳбатлашдилар.

Ҳар нарсада ҳикмат бор, ҳар яхшиликда ибрат! Истардикки “Туронбанк”нинг бу хайрия тадбири юртимизда фаолият юритаётган бошқа ташкилотларга, тадбиркорларга ибрат бўлса. Зеро шифохоналарда муҳтож бўлиб турганлар учун ҳар қандай кўмакнинг ўрни бор.

Мавзуга оид