Акция Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ташкил этиляпти.

Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.

Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги  ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.