Жаҳон | 19:11 / 16.11.2019
12924
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ал-Бағдодийнинг 25 нафар қариндоши қўлга олинди

Туркия хавфсизлик кучлари ИШИДнинг яқинда йўқ қилинган етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг 25 нафар қариндошини қўлга олди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг маълумот беришича, Туркия куч тузилмалари ходимлари Киршеҳир, Ўрду, Самсун ва Шонлиурфа вилоятларида терроризмга қарши операциялар ўтказган.

Туркия бош прокуратураси қўлга олинганларнинг барчасини террорчилик фаолиятига алоқадорликда айбламоқда.

Аввалроқ Сурияда ал-Бағдодийнинг опаси Расмия Аваз ушлангани маълум қилинганди. Манбанинг маълум қилишича, Аваз билан бирга унинг турмуш ўртоғи, келини ва 5 фарзанди ушланган. 65 ёшли Аваз ИШИД билан алоқаларда айбланмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид