6та ҳудудий давлат солиқ инспекциясида янги раҳбарлар иш бошлади
Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғига асосан 6та ҳудудий давлат солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳусниддин Маҳмудович Умуров Жиззах вилояти Арнасой тумани ДСИ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Х.Умуров 1979 йилда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. 2006 йили Жиззах политехника институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2001 йилда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Ахборот-маслаҳат марказида мутахассисликдан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ДСИ бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Носиржон Муродилович Мақсудов Фарғона вилояти Қува тумани ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Н.Мақсудов 1984 йилда Фарғона вилояти Қува шаҳрида туғилган. 2007 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2007 йилда Фарғона вилояти Қува тумани ДСИда давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда фаолият бошлагунига қадар Фарғона вилояти Қува тумани ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.
Муҳиддинжон Собирович Турдиқулов Қўқон шаҳар ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

М.Турдиқулов 1965 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган. 1988 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 1995 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ДСИ давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Молия бўлими мудири сифатида ишлаб келган.
Тўлқин Тоиржонович Тоштемиров Фарғона шаҳар ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Т.Тоштемиров 1984 йилда Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган. 2006 йили Тошкент молия институтини, 2013 йили Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2007 йилда Фарғона шаҳар ДСИ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Ўткиржон Қодирқулович Сарибоев Сирдарё вилояти Боёвут тумани ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

У.Сарибоев 1983 йилда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида туғилган. 2005 йили Гулистон давлат университетини, 2009 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2016 йили Банк-молия академиясини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бош мутахассиси лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунига қадар Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.
Равшанбек Қурязович Рўзибоев Тошкент вилояти Паркент тумани ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Р.Рўзибоев 1983 йилда Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. 2009 йили Солиқ академиясини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2004 йилда Хоразм вилояти Гурлан тумани ДСИ давлат солиқ инспектори вазифасида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Паркент тумани ДСИ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлиб фаолият юритган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди
Ўзбекистон | 10:06
-
РФда судланган америкалик Татер Россияни тарк этди
Жаҳон | 09:41
-
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон | 09:37
-
"Левада": Россияликларнинг рекорд қисми Ғарб билан дўстликни хоҳлаяпти
Жаҳон | 09:03
Мавзуга оид

08:10 / 19.08.2021
Урганч шаҳри ва Қўшкўпир тумани ДСИ бошлиғи ўзгарди

15:39 / 06.08.2020
Солиқ органи тадбиркордан 6 млрд сўм пулни ноқонуний ундиришга урингани маълум бўлди

16:03 / 26.03.2020
Илк марта аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

15:10 / 30.06.2019