Миллий гвардия гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҳамкорликда машғулот ўтказди
Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси томонидан “Темирйўл транспортида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича бўлинмаларнинг биргаликдаги ҳаракати” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
МВ хабарига кўра, машғулотда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ ва ФВВ ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари Қўнғирот минтақавий темир йўл узелида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҳамкорликдаги махсус вазифаларни бажаришда профессионал тайёргарликнинг юқори даражасини намойиш қила олдилар.
Ўқув машғулотлар давомида жанговар бўлинмалар оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва гаровга олинган фуқароларни озод қилиш, қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш ҳамда портлаш хавфи бўлган жиҳозларни зарарсизлантиришга қаратилган ҳаракатларни моҳирона амалга ошириш билан бирга, фавқулодда ҳолатлар юз берганда олиб бориладиган ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатларининг тартибли эканлигини синовдан ўтказдилар.
Махсус-тактик ўқув машғулотлари якунида ҳар бир тузилманинг ҳаракатларига баҳо берилиб, фаол иштирокчилар тақдирланди ва келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
21:09 / 25.07.2024
Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024