Фан-техника | 19:00 / 22.11.2019
32309
1 дақиқада ўқилади

Telegram фаолиятида кенг кўламли носозлик рўй берди

22 ноябрь куни Telegram мессенжери фаолиятида бутун дунё бўйича носозлик юз берди. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.

Telegram мессенжери фойдаланувчилари хизмат ишидаги узилишлар муаммосига дуч келишди. Фойдаланувчилар қарийб 20 дақиқа мобайнида мессенжер орқали хабарлар жўната олмай қолишди.

Downdetector сервиси маълумотларига кўра, мессенжерга кириш бўйича энг кўп муаммолар асосан МДҲ мамлакатларида яшовчи фойдаланувчиларда юзага келган. Шунингдек, носозлик Украина, Германия, Ирландия, АҚШ ва Ҳиндистон каби мамлакатларга ҳам таъсир қилган.

Ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмади.

Мавзуга оид