16:17 / 23.11.2019
0
64037

Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди

Азизбек Икромов / Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Вазирлик ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, генерал-майор Азизбек Икромов Мудофаа вазирлиги тизимидаги фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Бунга қадар Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган.

Ҳамдам Алиқулович Қаршиев

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони, полковник Ҳамдам Алиқулович Қаршиев Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top