27 ёшда ҳам бир йиллик ҳарбий хизматга бориш мумкин бўлади
2020 йилдан бошлаб 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган йигитлар бир йиллик муддатли ҳарбий хизматга бориши қатъиян белгиланди.

Аввал ҳам қонунчиликда ҳудди шу тартиб мавжуд эди. Аммо айрим сабабларга кўра асосан 23-24 ёшдагилар юборилар эди.
Бугун, 29 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, янги йилдан 27 ёшда ҳам бир йиллик ҳарбий хизматга бориш мумкин.
Тадбирда қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан жорий йилдан муддатли ва сафарбарлик чақирув резервига чақириш, белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тадбирлари февраль-март ойларидан март-апрель ойларига кўчирилди.
Жойлардаги ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда 82та бино, жумладан, 3та йиғин, 21та чақирув пункти ва 58та мудофаа ишлари бўлимлари қайта таъмирланди.
2019 йил чақируви учун 100 минг нафарга яқин ёшлар ўртасида билим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича танлов ўтказилиб, улардан 80-85 фоизи муддатли ҳарбий хизматга яроқли деб топилиб, танлаб олинди.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йиғин ва чақирув пунктлари тиббий анжомлар, асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди. Тиббий комиссияларнинг самарали ишлаши ва чақирилувчилар тиббий кўрикдан сифатли ҳамда холисона ўтказилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда резервга бўшатилган ёшларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ярмаркалари ташкил этди», дея Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Улуғбек Қодировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

20:13 / 13.04.2025
Украина президенти офисидагилар аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди

22:44 / 07.03.2025
Полшада барча эркаклар ҳарбий йиғинлардан ўтиши мажбурий бўлади

00:25 / 02.01.2025
Гуржистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув тартиби ўзгарди

11:55 / 26.12.2024