Спорт | 22:57 / 29.11.2019
8876
1 дақиқада ўқилади

Илиас Илиадис Ўзбекистон дзюдо жамоасига бош мураббий бўлди

Афсонавий дзюдочи Илиас Илиадис Ўзбекистонда мураббийлик фаолиятини бошлади. У Ўзбекистон дзюдо жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган

Kun.uz манбаси хабар беришича, у Осака шаҳрида ўтказилган «Катта дубулға» турнирида бош мураббий сифатида қатнашган. Ушбу мусобақада Давлат Бобонов ва Алишер Юсупов совриндорлар сафидан жой олишган эди.

Фото: Facebook / International Judo Federation
Фото: Facebook / International Judo Federation

Асли Грузияда туғилиб ўсган Илиас Илиадис (грузинча исми Жаржи Звиадаури) Греция фуқароси бўлган ва шу давлат номидан мусобақаларда қатнашган. У спортчи сифатида қўлга киритган улкан натижалари билан дзюдо тарихига кирган. У Афина олимпиадаси ғолиби, уч карра жаҳон чемпиони, шунингдек, турли тоифадаги халқаро мусобақаларнинг бир неча бор ғолиб ва совриндори бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид