Макгрегор қайтмоқда: у UFC афсонасига қарши жанг ўтказади
Ирландиялик яккакураш жангчиси Конор Макгрегор 2020 йил 18 январда Лас-Вегасда UFC мусобақаси доирасида америкалик Дональд Серронега қарши жанг ўтказади. Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

«Конор шартномани имзолади, Серроне тайёр», деб айтган Уайт.
Ирландиялик ўзининг охирги жангини 2018 йил октябрда Хабиб Нурмагомедовга қарши ўтказиб, унга муддатдан олдин мағлуб бўлганди.
2019 йил мартда Макгрегор спорт фаолиятини якунлашини эълон қилган, бироқ кўп ўтмай спортга қайтишга қарор қилган. 31 ёшли спортчи UFC’нинг энг таниқли жангчиларидан саналиб, 25 та жангдан 21 тасида ғалаба қозонган, 4 марта мағлубиятга учраган. У биринчи чемпионлик унвонини 2015 йилда қўлга киритган ҳамда UFC’нинг икки вазн тоифасида чемпиони бўлган биринчи жангчиси ҳисобланади.
Серроне эса анча тажрибалироқ бўлиб, 50 та жанг ўтказган ва улардан 36 тасида ғалаба қозонган, 13 тасида мағлубиятга учраган, яна битта жанги бўлиб ўтмаган деб топилган. “Ковбой” лақабли 36 ёшли Серроне UFC афсонаси ҳисобланади. У сентябрда ўтказган охирги жангида ҳамюрти Жастин Гэжига техник нокаут билан ютқазган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампнинг вакили Москвада. Кремлдагилар вақтинча сулҳга рози эмас
Жаҳон | 20:02
-
Ўзбекистон ва Франция стратегик шерик бўлди. Мақсадлар ва манфаатлар нима?
Ўзбекистон | 19:54
-
Қорабоғ собиқ бош вазири Варданян очликни тўхтатди. У 23 кун давом этди
Жаҳон | 19:15
-
Трамп президентлиги даврида 30 мингдан ортиқ мигрант ҳибсга олинди
Жаҳон | 19:11
Мавзуга оид

00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди

10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди

14:14 / 26.10.2019
Москвада Конор Макгрегорга бутилка улоқтирилди. Доғистонлик блогер бунинг сабабини айтди

21:40 / 10.09.2019