Жамият | 11:10 / 29.11.2019
2913
3 дақиқада ўқилади

«Қизлар овози» платформаси қизларга нималарни ваъда қилади?

Ёшлар Иттифоқи томонидан ҳар бир вилоят кенгашлари ҳузурида «Қизлар овози» клублари ташкил этилди.

Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги «Қизлар овози» клубининг очилиш маросимида Марказий Кенгаш ходими Гулчеҳра Ашурова сўзга чиқиб, мазкур янги платформа 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизларни қамраб олиши, бундан мақсад уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳаларда фаоллигини ошириш экани ҳақида гапирди.

Платформа бир қатор вазифаларни ўз ичига олади:

·       Ижтимоий лойиҳалар учун грант танловлари;

·       Илмий-амалий конференциялар;

·       Ижтимоий тармоқларда «Қизлар овози» телеграм боти ва платформасини яратиш;

·       Шеърият тўгаракларини ташкил этиш;

·       Тарғибот гуруҳларини шакллантириш;

·       Ёш хотин-қизларни лавозимида ўстириш;

·       Хорижий давлатларга ўқиш учун юбориш;

·       «Қизлар овози» ток-шоусини тасвирга олиш.

«Бундан ташқари, Ёшлар Иттифоқи ҳудудий кенгашлари қошида «Қизлар овози» клуби ҳам ташкил этилади. Айни пайтда таълим муассасаларида «Қизларжон» клублари ҳам фаолият юритмоқда. Бироқ улар кутилган натижаларни бермади.

«Қизлар овози» клуби ундан фарқли равишда ҳудуд хотин-қизларининг муаммоларини яхшироқ кўрсата олади, деган умиддамиз», - дея Гулчеҳра Ашурованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Тадбир якунида лойиҳалари ва таклифлари билан чиққан қизлар орасидан муносиби овозга қўйиш йўли билан Тошкент шаҳар клуби кординаторлигига тайинланди ва ишончномага эга бўлди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти