«Ҳокимлар ўрнак бўлиши керак» — Эркинжон Турдимов ОАВ билан ҳамкорлик ҳақида
Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов мажлисдан кейин журналистларга интервью берди.
«Бугун янгиланаётган мамлакатимизда ОАВнинг роли жуда катта. Бунда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида очиқлик, шаффофлик таъминланмоқда.
Яқинда 22 ноябрь куни муҳтарам президентимиз йиғилишларида ОАВ ҳақида тўхталиб, матбуот бу фаолиятимзни акс эттирадиган кўзгу, бу кўзгуга узоқ вақт эътиборсиз қараб келдик, деб мазкур масала бўйича алоҳида топшириқлар ва йўналишларни белгилаб бердилар.
Бугун эса Сенатимиз Раиси ҳам эътиборимизни шу масалага қаратди. Тан олиб айтишимиз керак, бугунги кунда ОАВ бўйича, умуман, халқимиз, фуқароларимиз чиқишларини, реал воқелик, бўлиб ўтаётган камчиликларга кўпинча биз бефарқ қараб, эътирозларига эътибор бермасдан, айрим ҳолларда қўпол муносабатлар бўлаётгани ҳам сир эмас.
Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак. Муҳтарам президентимиз шу принципни давом эттирмоқда. Биз бундан ўрнак олиб, мазкур жабҳани янада ривожлантиришимиз керак. Шахсан ҳокимлар бунга ўрнак бўлиши керак. Халқ билан мулоқот ва ОАВ билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиши керак», дея ҳокимнинг сўзларини келтирмоқда «Халқ сўзи онлайн».
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
18:10 / 28.08.2024
Самарқанд вилояти ҳокимига хитойлик маслаҳатчи тайинланди
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024