Ноябрь ойида нархлар қанчага ошгани маълум қилинди

Фото: KUN.UZ
2019 йилнинг ноябрида истеъмол нархлари даражасининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 1,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давстатқўм хабар бермоқда.
2019 йил бошидан истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари 13,3 фоизга қимматлашди. 2018 йилнинг ноябрь ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 15,6 фоизга ошган.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг ноябрида товар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 2,3 фоизга, 2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан 12,0 фоизга, 2017 йилнинг ноябрига нисбатан эса 16,5 фоизга қимматлашган.
Ўртача ойлик нарх индекслари ўсиш суръатининг ҳисобланиш тартибига кўра, 2019 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомидаги истеъмол нархлари индекси 1,1 фоизни, 2018 йилнинг январь-ноябрида эса 1,0 фоизни ташкил этган. Шу тариқа, ноябрь ойи давомида умумий истеъмол нархлари индекси жорий йилнинг январь-ноябрь ойларидаги ўртача ойлик ўсиш суръати кўрсаткичидан 0,6 даражага юқори бўлди.
2019 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомидаги нархларнинг энг юқори ўсиши ва пасайиши август (ўсиш суръати 2,9 фоиз) ҳамда июнь (пасайиш даражаси 0,5 фоиз) ойларига тўғри келади. Шу тариқа, жорий йилнинг ноябрь ойидаги истеъмол нархлари индекси ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-ноябрь ойидаги максимал кўрсаткичдан 1,2 даражага паст, минимал натижадан 2,2 даражага юқори бўлди.
Таққослаш учун: ўтган йилнинг мос давридаги қисқа даврли ойлик истеъмол нархлари индекси динамикаси таҳлили натижаларига кўра, умумий кўрсаткичнинг энг юқори ўсиши январь ойида (2,7 фоиз), сезиларли даражада пасайиши эса июнь ойида (0,4 фоиз) қайд этилган.
2019 ва 2018 йилларнинг ўн бир ойи давомидаги қисқа даврли ойлик умумий истеъмол нархлари индекси таққослаш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кўрсаткичлар орасидаги максимал чекиниш яна август ойида (2019 йилдаги 102,9 фоизга қарши 2018 йилдаги 100,3 фоиз), ноябрь ойидаги фарқ эса 0,6 даражани ташкил этган (2019 йил ноябрдаги 2,3 фоизга қарши 2018 йил ноябрь ойидаги 1,7 фоиз).
Ўтган йилнинг охирига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 14,8 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 10,4 фоиз ва хизматлар 14,9 фоизга қимматлашган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

16:53 / 24.03.2025
Ер аҳолиси тахмин қилинганидан бир неча миллиард кўпроқ бўлиши мумкин – тадқиқот

13:30 / 24.03.2025