Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШга нисбатан санкциялар жорий этди
Фото: REUTERS
Хитой Американинг Ҳонгконгга ҳарбий кемалар ва самолётлари келиши тўғрисидаги сўровини кўриб чиқишни тўхтатади, деб маълум қилди ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин.
Пекин шунингдек, АҚШнинг қатор ноҳукумат ташкилотлари, жумладан Human Rights Watch, NDI ва Freedom House ташкилотларига нисбатан санкция киритади.
Бу чоралар Вашингтоннинг Ҳонгконг бўйича қабул қилган қонунига жавоб бўлади.
"Бу қачон тугаши АҚШнинг кейинги қадамларига боғлиқ", — деб таъкидлади дипломат.
Аввалроқ Америка президенти Дональд Трамп Ҳонгконг тўғрисида иккита – инсон ҳуқуқлари ва демократияни ҳимоя қилиш ҳамда у ерга полиция экипировкаларини жўнатишни тақиқлаш тўрғрисидаги қонунларни имзолаганди.
Мавзуга оид
10:30
Трамп шатдаунни тўхтатиш учун қонун лойиҳалари пакетини имзолади
07:29
Атом авиаташувчиларига эга давлатлар: жаҳон харитаси
22:26 / 03.02.2026
Трамп Ҳарварддан миллиард доллар «товон пули» талаб қилди
22:20 / 03.02.2026