Спорт | 21:30 / 03.12.2019
12224
1 дақиқада ўқилади

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Алишер Усмоновни мукофотлади

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг ҳар йил ўтказилувчи конгрессида 2019/20 йилги мавсумнинг қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда федерация президенти Алишер Усмонов ва Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах иштирок этди. Бах тадбир давомида Алишер Усмоновни Олимпия қадриятларини доимий равишда қўллаб-қувватлаши ва оммалаштириши учун мукофотлади ва бунда Халқаро қиличбозлик федерациясининг ютуқларини таъкидлаб ўтди. 

ХОҚ президенти қиличбозлик бугунги кунда глобал спорт турига айланаётганини қўшимча қилиб ўтган. Тадбирда Бахнинг ўзи ҳам “қуруқ” қўйилмади – собиқ рапирачи ва 1976 йилги Олимпиада ғолиби фахрий медаль билан тақдирланди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид