08:23 / 04.12.2019
0
6829

Google асосчилари Alphabet’даги лавозимларини тарк этишга қарор қилишди

Сергей Брин ва Ларри Пейж / Фото: EPA/BORIS ROESSLER

Google компанияси асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж Alphabet холдингидаги лавозимларини тарк этишларини, холдинг бошқаруви эса Google бош директори Сундар Пичаига ўтишини маълум қилишди. 

Пейж Google’га эгалик қилувчи Alphabet холдингида бош директор лавозимини, Брин эса президент лавозимини эгаллаган. Эндиликда Пичаи Google ва Alphabet’га раҳбарлик қилади. Пейж ва Брин эса холдингда директорлар кенгаши аъзолари сифатида ишлашни давом эттиришади. 

Пейж ва Брин холдинг бошқарувидан кетишларини компания менежменти тизимини соддалаштириш истаги билан тушунтиришган. 

Брин ва Пейж Google қидирув тизимига 1998 йилда асос солишган. 2015 йилда улар Alphabet холдингини ташкил этишган ва унинг ичига Google ва бошқа лойиҳалар киритилган. Ўшанда Google’ни Сундар Пичаи бошқаришни бошлаган.

100 мингдан кўпроқ одам ишлайдиган Alphabet’нинг 2018 йилдаги даромади 31 млрд долларни ташкил қилган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top