Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Доҳада толиблар билан музокараларни бошлади
Америка вакиллари Қатар пойтахти Доҳада «Толибон» ҳаракати билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб TOLOnews телеканали хабар берди.
«АҚШ 7 декабрь куни Доҳада музокараларни бошлади. Асосий мавзу Афғонистон ичидаги музокаралар бошланиши ва ўт очиш тўхтатилишига олиб келувчи зўравонликни камайтириш бўлади» деган манба.
АҚШ давлат департаменти 4 декабрда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод 3 декабрь куни толиблар билан музокараларни қайтадан бошлаш учун Қатарга жўнаб кетганини маълум қилганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 28 ноябрда Афғонистонга амалга оширган эълон қилинмаган ташрифи давомида «Толибон» Вашингтон билан тинчлик келишуви имзолашни истаётганини айтганди.