Жаҳон | 21:31 / 07.12.2019
4727
1 дақиқада ўқилади

OPEC+ мамлакатлари нефть қазиб олишни қисқартириш ҳақида келишиб олишди

OPEC+ мамлакталари (OPEC аъзолари ва картелга аъзо бўлмаган нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар) 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб нефть қазиб олишни қўшимча тарзда қисқартиришга келишиб олишди.

Бу борада Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлиб ўтган OPEC+ нинг уч соатлик мажлисида бир қарорига келишган. Қатнашувчилар жорий квоталар билан биргаликда суткасига қазиб олишни яна 500 минг баррелга камайтиришмоқчи.

Анадўлу агентлигининг ёзишича, OPEC аъзолари нефть қазиб олишни суткасига 372 минг баррелга қисқартиришади, ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар жса — 131 минг баррелга.

OPEC+ томонидан фойдали қазилмани қазиб олишни қсиқартириш шундай қилиб суткасига 2,1 миллион баррелга етади.

Мавзуга оид