Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техник носозлик туфайли 7та вилоят электр таъминотида узилиш рўй берди
Фото: Сергей Мальгавко
Жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 20:32да «Толимаржон иссиқлик электр станцияси»да 800 мВтли 1-энергоблок технологик ҳимоя ишлаши сабабли носозлик ҳолати билан ўчган. Бу ҳақда Kun.uz’га «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.
Носозлик натижасида Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги аҳоли аварияга қарши автоматика тизими орқали вақтинча тармоқдан узилган. Электр таъминотидан узилган истеъмолчиларга дарҳол энергетика тизимидаги мавжуд захира қувватларини ишга солиш эвазига кучланиш бериш чоралари кўрилган.
“Миллий диспетчерлик марказига маълум қилинган маълумотларга кўра, «Толимаржон ИЭС» 1-энергоблоги 6 декабрдан 7 декабрга ўтар кечаси, яъни бугун соат 01:51 да ишга туширилган ҳамда электр энергия умумтизимига уланган”, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
14:45 / 05.12.2025
Самарқанд электр тармоқлари Туркия компаниясига операцион бошқарувга берилади
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
09:20 / 29.11.2025
Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг ягона тартиби жорий этилди
19:48 / 24.11.2025