Ўзбекистон | 10:33 / 07.12.2019
23601
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways самолётлари туман туфайли ҳавога кўтарила олмаяпти

Фото: saidpvo.livejournal.com

Ўзбекистонда кузатилаётган об-ҳаво шароити (туман, кўришнинг пасайиши) туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта рейси белгиланган вақтда ҳавога кўтарила олмади.

Авиакомпания хабарига кўра, Лондон - Тошкент йўналишидаги HY-202 рейси Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўна олмади, самолёт экипажи сардори Навоий шаҳридаги захира аэропортига фавқулодда қўнишга қарор қилди.

Шунингдек, Тошкент-Деҳли йўналишидаги HY-423 рейс парвози кечиктирилиши кутилмоқда - у об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар, соат 11:30га қолдирилди.

Тошкент-Бангкок йўналишидаги HY-533 рейсининг жўнаши ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Бундан ташқари, Қарши-Москва йўналишидаги HY-623 рейси парвозга кўтарилишига рухсат берилишини кутмоқда.

Шунингдек, Тошкент-Қарши ва Тошкент-Бухоро йўналишлари бўйича мос равишда HY-77 ҳамда HY-23 рейслари об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда.

Мавзуга оид