Ўзбекистон | 15:17 / 07.12.2019
12742
2 дақиқада ўқилади

Вазир ўринбосари: «Ҳозирги банк тизими ғояни молиялаштиришга тайёр эмас»

Азимжон Назаров

Жорий йилнинг 6 декабрь куни 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегиясини амалиётга татбиқ этишнинг йиллик натижаларига бағишланган брифингда инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров инновацияни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш йўналишида бажарилган ишлар ҳақида маълумот берар экан, ғояни инновацияга айлантириш ҳамда венчур фондлари ҳақида тўхталиб ўтди. 

«Ҳар бир ғоянинг инновацияга айланиши қийин. Ўртача ўнта ғоянинг иккитаси инновацияга айланиб, иқтисодий самара берса, хурсанд бўлишимиз керак. Лекин шу ўнта ғояни ҳам молиялаштирмасак, натижага эришолмаймиз. 

Албатта, ҳозирги молиялаштириш тизими бу масалани ечиб беролмайди. Яъни, банк ғояни молиялаштиришга тайёр эмас. Бунинг учун хорижий тажрибага суянамиз. Бу Венчур капитали, венчур фондлари ташкил этиш орқали амалга оширилади. Бунда ўнта ғояни молиялаштириб, иккитаси иқтисодий самара берганда, ўнтага сарфланган харажатларни бир неча баробар қоплашга эришилади. 

Шу иккита ғоя ҳам маълум бир соҳага жорий қилинганда, сакраш қилишга ёхуд кўпроқ фойда олишга олиб келади», дея вазири ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид