Абдували Қутбиддин вафот этди

Бугун, 8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Абдували Қутбиддин 59 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.
Маълумотларга кўра, Абдували Қутбиддин бетоблиги сабаб, икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида шифохонада бўлган.
Жаноза бугун, 8 декабрь куни марҳумнинг ота юрти Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Мерганча маҳалласида соат 14:00да ўқилади ва Ургутнинг Сўфиён маҳалласидаги Чор чинор зиёратгоҳи қабристонида, бобоси, таниқли олим шайх Қутбиддин Муҳиддинов ёнида дафн этилади.
Абдували Абдумўминович Қутбиддинов 1983 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Самарқанд вилоятининг «Зарафшон» газетасида бошлаб, кейинчалик Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, «Ёзувчи» нашриётида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, «Халқ сўзи» газетасида турли лавозимларда хизмат қилган.
Шоирнинг «Найсон», «Ҳумо», «Бахтли йўл», «Бор» (сайланма, 2011) каби шеърий тўпламлари, «Озодлик» номли достони чоп этилган.
Абдували Қутбиддин «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
Сайт таҳририяти марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этади.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Жаҳон | 00:59
-
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
Ўзбекистон | 00:26
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025