01:07 / 09.12.2019
0
22403

2019 йилнинг энг кассабоп фильмлари маълум қилинди 

Фото: Marvel

Жаҳон киноси вакиллари 2019 йилнинг энг кассабоп фильмларини маълум қилишди.  

“Қасоскорлар: Интиҳо” фильми прокатда деярли 3 млрд доллар йиғиб, ўзига барча замонларнинг энг кассабоп фильми номини таъминлаган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, фильм ўз яратувчиларига 2 млрд 797 млн 800 минг 564 доллар келтирган.

2-ўринни “Қирол шер” фильми эгаллаган. Фильм прокатда 1 млрд 656 млн 309 минг 419 доллар йиғган.

3- ва 4-ўринларни Marvel студиясининг “Ўргимчак одам: Уйдан олисда” фильми 1 млрд 131 млн 927 минг 996 доллар ва “Капитан Марвел” фильми 1 млрд 128 млн 274 минг 794 доллар касса билан эгаллаган.

5-ўринни “Ўйинчоқлар тарихи 4” (1 млрд 73 млн 392 минг 125 доллар) ва 6-ўринни «Оловиддин» (1 млрд 50 млн 693 минг 953 доллар) фильмлари эгаллаган.

Рўйхатнинг 7-ўрнини “Жокер” фильми эгаллаб, 2 ой ичида 1 млрд 48 млн 923 минг 625 доллар эгаллашга муваффақ бўлган. 

Етакчи ўнталикка шунингдек “Форсаж: Хоббс ва Шоу”, “Музюрак 2” ва “Нэчжа” фильмлари киритилган.

2019 йилнинг энг кассабоп фильмлари рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

1. “Қасоскорлар: Интиҳо” - 2 797 800 564 доллар

2. “Қирол шер” - 1 656 309 419 доллар

3. Ўргимчак одам: Уйдан олисда - 1 131 927 996 доллар

4. “Капитан Марвел” - 1 128 274 794 доллар

5. “Ўйинчоқлар тарихи 4” - 1 073 392 125 доллар

6. “Оловиддин” - 1 050 693 953 доллар

7. “Жокер” - 1 048 923 625 доллар

8. “Форсаж: Хоббс ва Шоу” - 758 910 100 доллар

9. “Музюрак 2” - 742 060 467 доллар

10. “Ne Zha” - 700 547 754 доллар

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top