Жамият | 20:30 / 09.12.2019
9218
3 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентга катта миқдордаги пиротехника воситаларини олиб киришнинг олди олинди

Тошкент вилояти ИИББ томонидан 6 декабрь, жума куни қиймати 100 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган. Натижада 12 минг қутидан ортиқ жами 732 минг дона пиротехника воситаси ва турли ҳажмдаги 556 дона салютни Тошкент шаҳрига ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатлари аниқланди. Уларнинг тахминий баҳоси 100 миллион сўмни ташкил қилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Хусусан, Ўш—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Hyundai русумли юк автомашинасининг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 5 минг қути ёки 300 минг дона «Микки-Маус» номли тахминий баҳоси 40 миллион сўмлик пиротехника воситаси ҳамда 21 дона телевизор, 5 литрли 20 дона полиэтилен идишда суюқлик моддаси, 3 дона полиэтилен қопда номаълум кукунлар борлиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Шу куни маскан орқали ўтаётган Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинанинг юкхонасида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Д.Х.га тегишли бўлган жами 144 блок турли ҳажмдаги салютлар ҳамда жами 48 блок «Британик» номли тахминий баҳоси 13,9 миллион сўм бўлган пиротехник воситалари борлиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Шунингдек, маскандан 6 декабрь куни соат 20:45 да Қўқон—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қум қишлоғида яшовчи 1962 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Kia Bongo русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг юкхонасидан 7200 қутидаги жами 432 минг дона «Трения» номли тахминий баҳоси 57,6 миллион сўм бўлган ноқонуний пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар юзасидан ИИББ томонидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид