Ўзбекистонда пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади
Сенаторлар маъқуллаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
2021-2023 йилларда 239 та ҳолатда мамлакат ҳудудига қиймати қарийб 2 млрд сўмлик 300 мингдан ортиқ пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларининг олди олинган.
Қайд этилишича, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистондан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистонга олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Таъкидланишича, Олий Мажлис Сенати ҳам пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, сақлаш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда мамлакатимизга олиб кириш ёки ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан доимий шуғулланиб келмоқда.
Жумладан, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ушбу салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича масъул тузилмаларга сенатор сўрови ҳам юборилиб, тегишли жавоблар олинган. Қўмита томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига мамлакат ҳудудларига қўшни давлатлардан чегарани бузган ҳолда пиротехника воситаларини олиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни янада кучайтириш лозимлиги юзасидан тавсиялар юборилган.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари Доналд Трампнинг инаугурациясини АҚШ элчихонасида кузатди
Ўзбекистон | 12:04
-
Фицо давлат тўнтариши таҳдиди юзасидан Словакия Хавфсизлик кенгашини чақирди
Жаҳон | 11:55
-
Тошкент - Хўжакент темирйўли Чиноркентгача узайтирилди
Ўзбекистон | 11:52
Мавзуга оид
14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади
13:48 / 02.01.2025
ГФРда 5 киши пиротехника туфайли ҳалок бўлди
12:02 / 30.12.2024
Тошкент вилоятида 60 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ушлаб қолинди
07:34 / 23.12.2024