18:30 / 09.12.2019
1
19675

«Москвариум»: Европанинг энг катта аквариумлардан бирига саёҳат

Россияга сафарини давом эттираётган Kun.uz мухбирлари Москва шаҳридаги сув ости ажойиботлари жамланган Москвариумдан видео ва фоторепортаж  тайёрлашди. 

Москвариум – Европанинг энг йирик аквариумларидан бири бўлиб, Москва шаҳридаги  ВДНХ (Выставка достижений народного хозяйства - Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси) парки ичида жойлашган. Москвариумга бориш учун қулай йўл бу метро. Энг яқин метро бекати ҳам ВДНХ бекатидир. 

Ушбу ажойиб сувости маскани 2015 йил 5 августда фойдаланишга топширилган.

Унинг экспозициясида 80дан ортиқ аквариум жой олган бўлиб, 12 мингдан ортиқ денгиз ва чучук сув ҳайвонлари мавжуд. 

Аквариумнинг умумий майдони 53 минг квадрат метр бўлиб, 25 минг куб сувни ўз ичига сиғдирган. 

Аквариум ҳақиқатан катта ва чиройли қилиб қурилгани эътиборга лойиқ. Дам олиш кунлари аквариум болалар ва уларнинг ота-оналари билан гавжум бўлади.  

Дунёнинг турли ўлкаларида учрайдиган сувости жонзотларини шу ерда учратиш мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top