13:31 / 10.12.2019
0
8663

Онлайн аукцион: 3 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 2-8 декабрь кунлари “ЎзРТХБ” барча савдо платформаларида 859,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 413,8 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 721,6 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 1,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт таркибида полиэтиленнинг улуши – 70 фоиз, пиролизли газолин – 16 фоиз, саноат мойлари – 12 фоиз ва бошқа маҳсулотлар улуши 2 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 12,9 фоизга ошган бўлиб 29,7 млрд сўмни ташкил қилди, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 6,9 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 23,2 фоизни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 681 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси ўтган ҳафтага нисбатан 6,2 фоизга ўсиб, 3,0 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 20,7 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 46,4 фоизи иккинчи ва 32,9 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли бўлди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top