23:12 / 11.12.2019
0
9297

АҚШ Эрон билан боғлиқ янги санкциялар киритди

АҚШ Эрон бўйича санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлигида маълум қилинди.

Санкциялар рўйхатига Эроннинг Mahan Air авиакомпанияси ва унинг ўнлаб самолётлари киритилди. Авиакомпания БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига зид равишда Эрон билан ноқонуний ишлар олиб боришда гумон қилинмоқда.

Нефть савдоси соҳасидаги шундай қоидабузарликлар учун Эрон байроғи остида сузувчи иккита кема ва Эрон, Хитой ва БААда жойлашган 5 та транспорт компаниясига санкциялар қўйилган.

Рўйхатга бир жисмоний шахс – Эрон фуқароси киритилган. У юқоридаги компаниялардан бирини бошқаришга алоқадор ҳисобланади.

Mahan Air’га нисбатан Ислом инқилоби соқчилари корпусининг “Ал-Қудс” махсус кучларини қўллаб-қувватлаганлик учун 2011 йилдан бери АҚШ санкциялари амал қилади. Бироқ авиакомпания 11 декабрда оммавий қирғин қуролларини тарқатишга алоқадорлар киритилган яна бир санкциялар рўйхатига қўшилди.

Санкциялар остига тушган компаниялар ва шахсларнинг АҚШ ҳудудидаги маблағлари ва мол-мулкига тақиқ қўйилади. Бундан ташқари, улар билан ҳамкорлик қилувчи бошқа шахслар ва компанияларга санкциялар киритилиши мумкин.  

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top