Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органларида йиғилишлар сони камайтирилади
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида йиғилишлар сонини камайтириш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.
Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш мўлжалланган:
фақатгина таклиф этилаётган мансабдор шахсларнинг функционал мажбуриятларига оид масалалар бўйича иштироки зарур бўлган ҳолларда ёки давлат сири ва бошқа қонун билан муҳофаза қилинадиган сирларга оид масалаларни муҳокама қилишда давлат ташкилотлари томонидан йиғилишларни ташкил этиш;
муҳокамаларни ўтказишнинг масофавий механизмларини жорий этган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларига ҳудудлардан ходимларни ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги йиғилишларга туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини таклиф этишга йўл қўймаслик;
давлат ташкилотлари томонидан дам олиш ва байрам кунлари йиғилишларни ўтказиш амалиётини бекор қилиш, алоҳида зарурат юзага келган ҳолатларда ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно;
аҳолига бевосита хизмат ёки давлат хизматларини кўрсатувчи ходимларни йиғилишларга таклиф қилиш ва уларга хос бўлмаган вазифаларни юклаш ёки ташқи ишларга жалб этишни (хизмат кўрсатиш мақсадларидан ташқари) тақиқлаш (улар иштирокидаги йиғилишлар бевосита юқори турувчи ташкилотлар томонидан фақатгина хизмат кўрсатиш сифатига таъсир этмайдиган соатларда улар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилиши мумкин).
Ижро муддати - 2020 йил 1 февраль, масъул ижрочилар - Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотлари.
Мавзуга оид
11:56 / 06.06.2026
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
18:09 / 31.05.2026
Самарқандда Глобал экологик фонд Кенгашининг 71-йиғилиши бошланди
12:40 / 30.05.2026
Кичик бизнесга кенг кўламли солиқ эркинликлари эълон қилинди (батафсил)
09:45 / 30.05.2026