16:56 / 12.12.2019
0
5868

Дзюдо. «Мастерс» турнирида иккита бронза медали қўлга киритилди

Фото: Ўзбекистон дзюдо федерацияси

Хитойнинг Циндао шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли «Мастерс» турнири бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочилар иккита бронза медалига эга чиқишди. 

Эркаклар ўртасида -60 кг вазнда Шарофиддин Лутфуллаев бронза медали учун беллашувда қозоғистонлик Гусман Қирғизбоевни мағлубиятга учратди ва илк медални тақдим этди. 

Шарофиддин Лутфуллаев бунгача Хитой, Бразилия ва Россия вакилларини мағлуб этган, ярим финалда эса жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган япониялик Рюжу Нагаямага имкониятни бой бериб қўйган эди.

Иккинчи бронза медали аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёровага насиб этди. У россиялик рақибаси Наталия Кузиутинадан иппон баҳоси билан устун келган.

Шунингдек, иккала дзюдочи ҳам бронза медали билан бирга 900 рейтинг очкосини ҳам ишлаб олди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top