10:37 / 13.12.2019
0
10187

«Чимён» ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Фото: imagesait.ru

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Чимён» ҳудудида қор кўчкиси хавфи борлиги ҳақида эълон қилди.

Қайд этилишича, «Чимён» ҳудудида 2019 йилнинг 13 декабрь соат 08:00 дан 14 декабрь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи мавжуд.

«Ҳурматли дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз», - дейилади эълонда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top