20:03 / 13.12.2019
0
4281

Жазоирнинг собиқ бош вазири президент сайловларида ғалаба қозонди 

Абдулмажид Тобун

Жазоирнинг собиқ бош вазири Абдулмажид Тобун 12 декабрда Жазоирда бўлиб ўтган президент сайловларида мутлақ кўпчилик овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, Тобун сайловчиларнинг 58 фоиздан кўпроқ овозини олган. Шу тариқа эндиликда сайловларнинг 2-босқичини ўтказишга ҳожат бўлмайди. 

Аввалроқ Жазоирда 20 йил ичида илк бор ўтказилган президент сайловларида 5 номзод иштирок этаётгани маълум қилинганди.

Сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 24 млн фуқародан 39 фоизидан кўпроғи иштирок этган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top