23:56 / 15.12.2019
0
9099

«Арсенал» «Сити»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, «МЮ» эса очко йўқотди

 Якшанба куни Англия Премьер-лигаси 17-тури доирасида учта учрашув ўтказилди. «Манчестер Юнайтед» очко йўқотган бўлса, «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳем» ғалаба қозонди.

Турнинг марказий учрашувида «Арсенал» Лондонда «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

«Эмирейтс» стадионидаги ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди. Де Брюйненинг 2-дақиқадаёқ киритган тезкор голидан кейин меҳмонлар ҳисобни очган бўлишса, 15-дақиқада айнан унинг узатмасидан сўнг Стерлинг ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

40-дақиқада эса катта саҳнага яна Де Брюйне чиқди. Кевиннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси олдида Лено яна ожиз қолди – 0:3.

Биринчи бўлимдаги йирик ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди ва ушбу ғалаба билан 3-ўриндаги Пеп Гвардиола шогирдлари АПЛ турнир жадвалидаги очколари сонини 35тага етказиб, 2-ўриндаги «Лестер» (39) билан орадаги фарқни 4тагача қисқартиришди.

«Арсенал» эса 17-турдан кейин 22 очко билан ҳозирча 9-ўринда қолмоқда. Душанба кунги турнинг сўнгги ўйини «Кристалл Пэлас» - «Брайтон» баҳси мезбонлар ғалабаси билан якунланган тақдирда, «Канонирлар» 10-ўринга тушиб кетишлари мумкин.

«Олд Траффорд»да кечган «МЮ» - «Эвертон» учрашувида дуранг қайд этилган бўлса, «Вулверҳэмптон» - «Тоттенҳэм» ўйинида Жозе Моуриньо шогирдлари сўнгги дақиқада сафардан ғалаба билан қайтишди.

Ушбу ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» 17 ўйинда қўлга киритилган 26 очко билан 5-ўринга чиқиб олди. Очко йўқотган «МЮ» эса 25 очко билан 6-ўринга тушди.

АПЛ. 17-тур. 15 декабрь (якшанба)
Манчестер Юнайтед – Эвертон 1:1
Голлар:
0:1 – 36, ўз дар. Линделеф, 1:1 – 77 Гринвуд.
МЮ – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу, Линделеф, Магуайр, Лингард (Гринвуд, 65), Мактомини, Жеймс (Мата, 86), Фред, Марсьяль, Рэшфорд.
Эвертон – Пикфорд, Мина, Коулмэн, Динь (Бейнс, 25), Холгейт, Бернард (Кин, 70), Ивоби, Ришарлисон, Дэвис, Кин, Кэлверт-Льюин.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (5), Ришарлисон (57), Линделеф (66).

Вулверҳэмптон – Тоттенҳэм 1:2
Голлар:
0:1 – 8 Лукас Моура, 1:1 – 67 Траоре, 1:2 – 90 Вертонген.
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Доэрти, Коуди, Моутинью, Дендонкер, Рубен Невеш, Саисс, Траоре, Диогу Жота, Хименес.
Тоттенҳэм – Гассанига, Вертонген, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Дайер, Лукас Моура, Сиссоко, Алли, Сон Хён Мин, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Моутинью (60), Санчес (64), Кастро (65), Алдервейрелд (69), Саисс (75), Дайер (77).

Арсенал – Манчестер Сити 0:3
Голлар:
0:1 – 2 де Брюйне, 0:2 – 15 Стерлинг, 0:3 – 40 де Брюйне.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Колашинац (Сака, 40), Чемберс, Мэйтленд-Найлз, Ўзил (Смит-Роу, 59), Гендузи, Пепе, Торрейра, Мартинелли, Обамеянг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Менди, Уокер, Фернандиньо, Гюндоган (Марез, 70), Фоден (Бернарду Силва, 56), де Брюйне, Родри Эрнандес, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (17), Родри Эрнандес (35), Гюндоган (61), Менди (62), Папастатопулос (72).

17-турнинг 9та учрашувидан кейин АПЛ турнир жадвалидаги ҳолат:

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top