Жамият | 11:20 / 15.12.2019
9013
1 дақиқада ўқилади

Гурлан туманида ноқонуний ов қилган фуқаро жазоланди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан ўтказилган рейдда ноқонуний ов қилиб юрган фуқаро аниқланди.

1979 йилда туғилган Қ.Х. «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддаси талабларига риоя қилмасдан, ов қуролидан фойдаланиб, тақиқланган муддатда, тақиқланган ҳудудда ов қилиш мақсадида юргани, ов қуролини стволида ўқни жойлаштириб қўйиб, ғилофдан чиқариб, елкасида осиб олгани аниқланиб, ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

Маъмурий ишлар бўйича Гурлан тумани судининг қарорига асосан, фуқаро Қ.Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилиб, 446 минг сўм жаримага тортилди. Шунингдек, ашёвий далил - 1 дона ИЖ 18 ЁМ русумли, 12 калибрли, 1 стволли ов қуроли давлат эгалигига ўтказилди.

Kun.Uz мухбири Нурмуҳаммад Саид

Мавзуга оид