Хоразм вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
Зафарбек Матназаров Янгиариқ туманига, Руслан Ўразбаев Гурлан туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.
Зафарбек Баҳодирович Матназаров Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Матназаров 1986 йилда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Руслан Хажибаевич Ўразбаев Гурлан туманига ҳоким этиб тасдиқланди.
Ўразбаев 1979 йилда туғилган, 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Қайд этилишича, ҳар икки номзод президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.
Маълумот учун, Янгиариқ туманига 2023 йил августидан буён раҳбарлик қилиб келган Камол Отажонов ҳамда Гурлан туманига 2022 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Умрбек Жуманиязов 2024 йил июлида президент раислигидаги видеоселекторда ишдан олинганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024