Ўзбекистон | 08:45 / 16.12.2019
10202
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ва Қосим-Жомарт Тўқаевни табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбариятига байрам табриги йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва президент Қосим-Жомарт Тўқаевни Мустақиллик куни билан табриклади.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев Баҳрайн Мустақиллиги байрами муносабати билан мамлакат подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ал Халифага қутлов йўллади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси президенти Қатар Давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни Мустақиллик куни билан табриклади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид