09:22 / 17.12.2019
0
5117

Онлайн аукционда 3,5 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

 2019 йилнинг 9 - 15 декабрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 902,7 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 5,1 фоизга юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 378,8 млрд сўмни ташкил этди.

Жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 721,6 млрд сўмдан 762,9 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 916,6 минг АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Экспортнинг таркибида пиролизли газолин улуши 50 фоиз, саноат мойи улуши 26 фоиз, полимер маҳсулотлари 20 фоиз ва бошқа маҳсулотлар улуши 4 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 23,4 фоизга ўсиб, 36,6 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 12,3 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 33,7 фоизини эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 776 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,5 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 18,4 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 47,4 фоизи иккинчи ва 34,1 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top